Шўманайда аскарлар ўртасида «Онамга мактуб» кўрик танлови ўтказилди

Шуманай тумани Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги ва Ватан химоячилари куни байрами муносабати билан амалга ошириладиган ишлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу режага асосан бир қатор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Шўманай тумани ҳокимияти ходими Шайда Якупова KRuz.uz сайтига маълум қилди.

Жумладан, туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан мазкур йилнинг 5-январь куни Шуманай туманидаги 9202 1-сон чегара постида муддатли харбий хизматни ўтаётган ҳарбийлар ўртасида йигитларда ота-онасига, оила аъзоларига, яқинларига бўлган туйғуларини ифода этиш қобилияти, фахр ва ифтихор хиссини тарбиялаш мақсадида «Онамга мактуб» кўрик танлови ўтказилди. Танлов шартига кўра мактубда мустақиллик йилларида харбийларга яратилган шарт-шароитларни тўлиқ ёритиш керак бўлди. Танловда 10 та аскарлар иштирок этди.

Ҳарбийларнинг рафикаларини мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий хаётида юз бераётган муҳим ўзгаришлар, ислоҳатлар, янгиликлар билан таништириб бориш мақсадида газета-журналларга, айниқса «Саодат» журнали, «Оила ва жамият» газетасига обуна бўлишлари тарғиб этилди.

Шунингдек, учрашув давомида ҳарбийлар фарзандларининг мактабда таълим олишга муваффақиятли тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш, болада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда мактабгача таълим муассасаси тарбиясининг аҳамияти, харбий хизматчиларнинг рафиқалари ўртасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин- кизлар ва ёшлар учун янги иш ўринлари яратишга кўмаклашиш, иш ўринлари ярмаркаларида иштирок этишга ва ўз мутахассислиги ёки ўзларини қизиқтирган йўналишларга ишга киришга эришиш, харбий хизматчиларнинг оилаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун йилда 2 марта чуқур профилактик тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этилиши ва айниқса ҳомиладор турмуш ўртоқларини саломатлигига эътиборни кучайтириш ҳакида айтиб ўтилди.

7 январь куни тумандаги ХТМФМТва ТЭ бўлимига қарашли 7 сон умумтаълим мактабида ёшларда бугунги харбий сохадаги шароитларни кадрига етиш туйғусини кучайтириш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Учрашувга туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Қаллықылычова, туман чақирув маскани бўлими бошлиғи Бегзад Камалов, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши раиси И.Алланиязовлар ва «Моншақли» МФЙ ёшлари иштирок этди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар