"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Қорақалпоғистон минтақавий бўлими ходимлари Нукусда уйларга кириб фуқароларга кредит олишни тавсия қилишмоқда (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йил - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Қорақалпоғистон минтақавий бўлими томонидан "ОДДИЙ АҲОЛИНИ ТАДБИРКОР ҚИЛИШ" мақсадида ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун банк хизматлари ва кредит маблағларига эҳтиёжи ўрганиб чиқилмоқда.

Журналист Фурқат Юсуповга шаҳар фуқароларининг бир қанчаси маълум қилишича, шу мақсадда банк ходимлари Нукус шаҳридаги ҳар бир хонадонга кириб САВОЛ-ЖАВОБ ВАРАҚАСИни тарқатиб, уларга кредит олиш ҳақида тушунчалар бермоқда.

Банк томонидан таклиф этилаётган микрокредитлар 10000 минимал иш ҳақи, яъни бугунги кунда 150 млн.сўмгача фоиз ставкаларда берилади. Банк ҳодимлари кредит олиш учун мижоз қандай ҳужжатлар тайёрлаши ва кредит олишда қандай гаров турларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотномаларни ҳам тарқатиб чиқишмоқда.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/bd523d7d84e00b13ac22f844152643f0.jpg

 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар