Элликқалъадаги меҳнат ярмаркасида эликка яқин фуқаро иш билан таъминланди

2017 йилнинг 7-январъ куни Элликқалъа тиббиёт коллежида Турткул, Беруний туманлари ҳамкорлигида Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада туман Ҳокими Н.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Б.Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири У.Сабуров, Тўрткул, Беруний туманларининг Ҳоким ўринбосарлари, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарлари, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раислари ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари иштирок қилди. Бу ҳақда Элликқала тумани хокимияти расмий сайти хабар бермоқда.

Ярмаркада 132 та ташкилот ўзининг 386 та иш ўринлари билан қатнашди. Шунингдек ярмаркада туманимиздаги барча тижорат банклари ходимлари, туман солиқ инспекцияси, ягона дарча маркази ходимлари иштирок қилиб ярмарка иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Ярмаркада 400 нафарга яқин битирувчилар, ишсиз фуқаролар, аёл қизлар, шунингдек ишга яроқли ногиронлар иштирок қилди. Ярмарка давомида 50 нафарга яқин ёшлар ўз бандлигини таъминлаш мақсадида шартномалар тузишди.

Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар