Қўнғиротда янги намунавий уйлар қаерларга қурилади? Батафсил маълумот

Қўнғирот туманидаги "Минжарған" МФЙ ҳудудида икки қаватли тўрт подьезли, икки ва уч хонали 16 оилага мўлжалланган бир дона, бир қаватли уч хонали икки сотих ер майдонига эга 10 дона, бир қаватли тўрт хонали олти сотих ер майдонига эга 10 дона ва икки қаватли тўрт хонали икки оилага мўлжалланган тўрт сотих ер майдонига эга 5 дона яъни 10 хўжаликка жами 46 оилага мўлжалланган турар жойлари 2017 йилнинг дастурига киритилиб, "Саноатқурилишбанки" томонидан аризалар қабул қилиниб, фуқаролар билан шартномалар тузилмоқда.

Бу жойларнинг ўртача баҳолари қуйидагича:
16 квартирали икки қаватли жой
- 3 хонали 90 млн сўм
- 2 хонали 76 млн сўм
Ер майдони икки сотихли бир қаватли 3 хонали уйнинг нархи - 106 млн.сўм
Ер майдони 6 сотихли бир қаватли тўрт хонали уйнинг бахоси 220 млн сўм
Ер майдони тўрт сотихли икки қаватли жойнинг нархи 176 млн сўм

16 квартирали икки қаватли уч ёки икки хонали уй олувчилар учун дастлабки тўлов 15 %, икки қаватли 4 хонали 4 сотихли жой ва бир қаватли 4 хонали 6 сотих жойни олувчилар учун дастлабки тўлов 25 % дан иборат.

Бу жойларнинг жойлашган ўринлари 16 квартирали икки қаватли, бир қаватли икки сотихли 3 хонали ва бир қаватли олти сотихли тўрт хонали уйлар олдинги пахта заводига тегишли икки қаватли 16 квартирали турар жойлар олдидан "Қўнират" коллекторига яқин жойдан белгиланган, икки сотихли торт хонали икки оилага мўлжалланган 5 дона турар жойлар Ҳоким Сулаймон номидаги жамоат Мечити иморатининг орқа тарафидаги бўш турган ерга жойлашади.

Бундан ташқари Елабад посьелка фуқаролар йиғини худудида икки қаватли тўрт подьезли 16 квартирали бир дона ва ер майдони 6 сотих бўлган 1 қаватли 4 хонали 10 та турар жойлар қурилади.

Шу тариқа, 2017 йилнинг дастурига мувофиқ Қўнғирот тумани бўйича жами 72 оила турар жойли бўлади. Ушбу уйларни олишни хоҳловчилар тумандаги "Саноатқурилишбанки" филиалининг тегишли ходимларига учрашиб, ўзлари хоҳлаган жойларга ариза топширишлари мумкин.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар