Нукусда ўтказилган меҳнат ярмаркасида 69 фуқаро иш билан таъминланди

Ишсиз фуқароларни, айниқса аёларни ва ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил 6 январь куни Нукус шаҳрида Нукус автомобил ва йўл хўжалиги касб-ҳунар коллежида «Бўш иш ўринлари ярмаркалари» ўтказилди. Бу ҳақда makan.uz сайти Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бош мутахассиси Рустем Бекимбетовга асосланиб хабар бермоқда.

Нукус автомобил ва йўл хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўткзилган меҳнат ярмаркасида Нукус шаҳридан 53 та корхона ва ташкилотлар 115 та, Амударё тумандан 21 та корхона ва ташкилотлар 52 та, Хўжайли туманидан 48 та корхона ва ташкилотлар 190 та, Нукус туманидан 35 та корхона ва ташкилотлар 85 та ва Кегейли туманидан 39 та корхона ва ташкилотлар 126 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ушбу ярмаркага 547 нафар ишсиз фуқаролар (шундан, 182 нафари ёшлар, шу жумладан 149 нафри касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 285 нафари аёллар) жалб этилиб, шундан 69 нафар ишсиз фуқароларга (шундан, 26 нафари ёшлар, шу жумладан 8 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 22 нафари аёллар) корхона ва ташкилотлардаги бўш иш жойларига йўлланма берилди.

Шу билан бирга, 478 нафар ишсиз фуқароларга (шундан, 156 нафари ёшлар, шу жумладан 141 нафри касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 263 нафари аёллар) «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишсиз фуқароларга ахборотлар, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ижтимоий қўллаб - қувватлаш бўйича маслаҳатлар берилди

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар