Қўнғиротдаги меҳнат ярмаркасида иштирок этган 183 та ишсиз фуқаронинг 50 таси ишга жойлашди

Ишсиз фуқароларни, айниқса аёларни ва ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил 6 январь куни Қўнғирот тумани Қўнғирот саноат касб-ҳунар коллежида «Бўш иш ўринлари ярмаркалари» ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси 

Меҳнат вазирлиги бош мутахассиси Рустем Бекимбетов маълум қилди.

Қўнғирот саноат касб-ҳунар коллежида ўткзилган меҳнат ярмаркасида Қўниғирот туманидан 58 та корхона ва ташкилотлар 193 та, Мўйноқ тумандан 15 та корхона ва ташкилотлар 44 та, Қонликўл туманидан 22 та корхона ва ташкилотлар 84 та ва Шуманой туманидан 17 та корхона ва ташкилотлар 62 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

Ушбу ярмаркага 183 нафар ишсиз фуқаролар (шундан, 40 нафари ёшлар, шу жумладан 8 нафри касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 33 нафари аёллар) жалб этилиб, шундан 50 нафар ишсиз фуқароларга (шундан, 18 нафари ёшлар, шу жумладан 3 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 16 нафари аёллар) корхона ва ташкилотлардаги бўш иш жойларига йўлланма берилди.

Шу билан бирга, 133 нафар ишсиз фуқароларга (шундан, 22 нафари ёшлар, шу жумладан 5 нафри касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 17 нафари аёллар) «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишсиз фуқароларга ахборотлар, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ижтимоий қўллаб - қувватлаш бўйича маслаҳатлар берилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар