Қораўзакдаги меҳнат ярмаркасида қатнашган 163 ишсиз фуқаронинг 93 таси ишга жойлашди

Қораўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўткзилган меҳнат ярмаркасида Қораўзак туманидан 40 та корхона ва ташкилотлар 160 та, Тахтакўпир тумандан 12 та корхона ва ташкилотлар 60 та ва Чимбой туманидан 61 та корхона ва ташкилотлар 68 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бош мутахассиси Рустем Бекимбетов маълум қилмоқда.

Ушбу ярмаркага 163 нафар ишсиз фуқаролар (шундан, 90 нафари ёшлар, шу жумладан 51 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 50 нафари аёллар) жалб этилиб, шундан 93 нафар ишсиз фуқароларга (шундан, 57 нафари ёшлар, шу жумладан 33 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 39 нафари аёллар) корхона ва ташкилотлардаги бўш иш жойларига йўлланмалар берилди.

Шу билан бирга, 70 нафар ишсиз фуқароларга (шундан, 33 нафари ёшлар, шу жумладан 18 нафри касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 11 нафари аёллар) «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишсиз фуқароларга ахборотлар, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳатлар берилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар