2016 йили Амударёлик 4 бафар бола кореялик мутахассислар томонидан операция қилинган, марказий шифохонада 20 ўрин қисқартирилган

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Олимбой Халимов ўтган 2016 йил сарҳисоби ҳақида "Тараққиёт кўзгуси" газетасига интервю берди.

"Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатишни қиммат турувчи стационар туридан амбулатор турига ўтказишда сезиларли ўзгаришлар ясалди: яъни марказий шифохонадан 20 ўрин қисқартирилди, 45 ўринли фтизиатрия бўлими тугатилди, туман бўйича стационар тартибда даволанишга мўлжалланган йил бошидаги мавжуд 450 ўрин ноябрь ойидан 385 ўринга туширилди.

Тиббиётнинг жадал ривожланиши ва ҳукуматимизнинг болаларга қаратаётган чексиз ғамхўрлиги туфайли туманимизда 2016 йилнинг ўзида 4 нафар юқори тишлари ва қаттиқ танглайи ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар Корея Республикаси мутахассислари томонидан операция қилинди, 1 нафар оёғида маймоқлиги бор бола даволанишга юборилди, туғма юрак нуқсонига чалинган 7 нафар бола Республика илмий марказида ва Тошкент шаҳридаги В.Воҳидов номли илмий Марказда жарроҳлик йўли билан даволанди, 1 нафар бола Республика Педиатрия илмий текшириш институтига йўлланма билан бориб, кохлеар имплантация қилиш йўли билан соғломлаштирилди, сурункали остеомиелит касаллиги бор 2 нафар бола, куйишдан кейинги нуқсони бор 2 нафар бола Тошкент шаҳрида пластик операция қилинди, 1 нафари пластик операция қилдириш учун Самарқанд шаҳрига юборилди", - дейди Олимбой Халимов.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар