Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Ж.Садиқов: "2016 йилда фуқароларнинг 164 та мурожаати қаноатлантирилди"

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Жанабай Садиқов 2016 йил якунлари бўйича "Еркин Қарақалпақстан" газетасига маълумот берган.

 

"Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазириги томонидан олиб борилган ишларни соҳаларга бўлиб қарайдиган бўлсак, 2016 йил бошидан шу кунга қадар инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича жами 511 мурожаатлар келиб тушиб, шундан 164 мурожаат қаноатлантирилган ва 236 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Шунингдек йил давомида вазирлик томонидан 3633 ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, бу тадбирларда жами 1 миллион 162 минг 759 фуқаро иштирок этган".

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар