2017 йилда Қорақалпоғистонда саноат соҳасида деярли 5 мингта янги иш ўрни очилади. Иш ўринлари қайси корхоналарда очилади? Батафсил

2017 йилда Қорақалпоғистонда саноат соҳасида 217 лойиҳа амалга оширилиб 4 минг 488 янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Масалан, Нукус шаҳридаги 
- "НУКУС МEД ТEХ" МЧЖ томонидан умумий нархи 22,6 миллиард сўмга тенг бўлган тиббий шпирцлар ва инфузион системаларни ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида - 200 та,
- "Тот Холд" оила корхонаси томонидан 150 миллион сўмлик мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси асосида - 25 та,

Қараўзак туманидаги 
- "TITAN CEMENT" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан умумий нархи 8,5 миллиард сўмлик цемент ишлаб чиқариш лойиҳасига мувофиқ - 140 та,
- "Титан ДЗС" МЧ корхонасида нархи 200 миллион сўмлик оҳак ишлаб чиқаришга ташкиллаштириш ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича - 110 та

Элликқалъа туманидаги
- "Индустриал глобал техтил" МЧЖ йиғирилган ип ва женси газламасини ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида - 200 та

Беруний туманидаги
- "Жайхун дарё текстил" МЧЖда нархи 28,4 миллиард сўмга тенг бўлган пахтадан йиғирилган ип маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасига мувофиқ - 200 та

янги иш ўринлари яратилади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Билдирилган фикрлар
  1. #1 Бугун, 08:17 Erlanova Anar

    Jumis orni ashiladi dep qagazda qap qoymasa boldigo.Qagaz jilamaydi dep uraberet kelisse bes kelispese on bes qilip.

Бўлимлар