Бегис Темирбаев уни қайси қўшиқ машҳур қилганини айтди

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Бегис Темирбаев ўзини қайси қўшиқ танитганини айтди. Бу ҳақда хонанда "Нокис ҳақийқати" газетасига берган интервюсида маълум қилди.

"2000 йили мамлакатимиз мустақиллиги байрами арафасида танлов эълон қилинган эди. Шунда "Лай-лай" номли халқ қўшиғини ижро этганман. Бундан олдин бу қўшиқни бир қатор тадбирларда ҳам ижро этган эдим. Бироқ, шу қўшиқни мустақиллик байрамида катта саҳнада ижро этиб чиққаним менда ўзгача таасурот қолдирди. Кейинчалик бу қўшиқ менга катта саҳналарга йўл очиб берди деб ўйлайман.

Шундан сўнг "Гузги сағиниш", "Бул жер эле зўр бўлади" номли қўшиқларим ҳам халқимиз томонидан яхши кутиб олингани менинг бахтим", - дейди хонанда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар