"NUKUS LICORICE" МЧЖ корхонаси директори: "Заводимизга Хитой, Франция, Япониядан буюртма олдик, ҳозир АҚШ ҳам буюртма бермоқчи"

"NUKUS LICORICE" МЧЖ корхонаси 2 млрд. 800 млн. сўмлик сметага эга қурилиши 2016 йилнинг март ойида бошланиб, биринчи маҳсулотларини август ойида чиқара бошлаган. Бу ҳақда заводнинг бош директори Шухрат Эгамбердиев "Қанликўл хабарлари" газетасига берган интервюсида маълум қилган.

Ушбу заводга Хитой Республикаси мия илдизи шираси 4 фоизли экстакт порошогига кондитер маҳсулотларини фойдаланиш учун берса, Франция 8 фоизли экстаркт порошигига, Япония 10 фоизли экстракт порошигига фармацевтика маҳсулотларини тайёрлаш учун буюртма берган.

"Ҳозирги кунда АҚШ давлатидан 12 фоизли экстаркт порошогига буюртма бериш учун маҳсулотларимизни лабараторияда текшириш ишларини олиб бормоқда. Агар маҳсулотимизнинг сифати уларга маъқул бўлса, ойига 200 тонна экстракт порошоги учун 5 йилга шартнома тузишни режалаштиряпмиз. Ҳозирги пайтда бир экстакторимиз ишга қўшилиб, кунига 3-3,5 тонна ойига 100 тоннанинг атрофида экстакт порошогини тайёрлаш имкониятига эгамиз. Шунинингдек яна икки экстакторни ишга тушириш бўйича мутахассисларимиз иш олиб бормоқда", - дейди бош директор Шухрат Эгамбердиев.

Шу ҳудуднинг 20 дан ортиқ фуқароси заводнинг ички ишларига қабул қилинган бўлса, 50 дан ортиқ одам заводга мия илдизини етказиш ишига жалб этилган.

"Бундай ишларга бел боғлаганимизнинг асосий сабаби, туман ҳокими Мелс Қосназаров бизга ишни ривожлантириш учун қандай ёрдам керак бўлса, бор имкониятни яратиб бермоқда", - дея фикрларини якунлаган Ш.Эгамбердиев.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар