Мўйноқ тумани ҳокими Қ.Утениязов 2016 йилда тумандаги банклар қанча кредит ажратганини айтди

Мўйноқ тумани ҳокими Қ.Утениязов туман аҳолисни янги йил билан табриклаган баёнотида, 2016 йилда тумандаги банклар қанча кредит ажратгани ҳақида маълум қилди. Табрик сўзи "Арал балиқшиси" газетасида берилган.

"Тумандаги тижорат банклари томонидан 2016 йил давомида 2 миллиард 538 миллион 200 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, шундан 983 миллион сўми тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, 166 миллион сўми коллеж битирувчиларининг ўз якка бизнесини бошлаши, 318 миллион сўми фермер ва деҳқон хўжаликларида мол чорвадорлигини ривожлантириш, 998,5 миллион сўми аҳолининг уй буюмларини сотиб олиши, 72,7 миллион сўми олий ўқув юртларида билим олаётган ёшларнинг контракт тўловлари учун берилди", дейди туман ҳокими ўз баёнотида.

Бўлимлар