"Юмор-байги" теле-танлови қачон эфирга чиқади?

"Қарақалпақстан" телеканали орқали "Юмор-байги" теле-танлови эълон қилинган эди. Журналист Лола Қаллиханова шу муносабат билан лойиҳа раҳбари Юморбек (асл исми шарифи - Махсет Абдижамилов) билан суҳбат уюштирди.

Юморбекнинг маълум қилишича танловда иштирок этадиган 24 қатнашувчи аниқ бўлиб улгурган ва уларнинг кўпчилиги Чимбой, Шўманай тумани ва Нукус шаҳридан экан. Танловда 2 та қиз иштирок этаётганлиги ҳам маълум қилинди.

Юморбек ушбу лойиҳа январ ойининг охирларида эфирга узатилишини айтиб ўтди. Ҳозирча танлов "Ёшлар маркази"нинг кичик залида бўлаётган экан. Кейинчалик эса катта залга кўчиш режада бор.

Танлов қачон якунланиши ҳақида берилган саволга Махсет Абдижамилов "Икки ой давом этади. Ҳозир ҳар бир босқич "Қарақалпақстан" телеканали томонидан суратга олинмоқда ва у кейинчалик монтаж қилиниб эфирга узатилади", дея жавоб берган.

Бўлимлар