Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача (Фурқат Юсупов блоги)

Бугун мураббийлик соҳасида кўплаб ютуқларга эришиб келаётган мураббийларнинг футболчилик фаолиятлари қандай кечган? KRuz.uz бу ҳақда тўхталиб ўтади. 

Жозе Моуриньо (94 ўйин – 13 гол)
Ўйнаган жамоалари: «Риу Аве» (16-2), «Белененсиш» (16-2), «Сезимбра» (35-1), «Комерсиу» (27-8) 

Жозе Моурино мураббийликда даҳога айланган бўлса, футболчилик фаолияти давомида айтарли ютуққа эришмаган. У португалиянинг 4 та жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бироқ футболчилик даврида ўтказган ўйинлари сони ҳатто 100 тага ҳам етмайди. 

Мануел Пелегрини (479 ўйин – 2 гол)

Ўйнаган жамоалари: «Универсидад де Чили» (451 ўйин – 1гол), Чили т.ж (28-1)
«Манчестер Сити»нинг собиқ устози Мануел Пелегринни футболчилик фаолияти давомида фақатгина 1 та жамоа сафида ҳаракат қилган. Ҳаётини «Универсидад де Чили»га бағишлаган ҳимоячи, ушбу клуб либосини 451 бора кийиб майдонга чиққан ва 1 бора рақиблари посбонларини хафа қилган. Шунингдек Мануел Чили терма жамоаси либосида 28 ўйинда иштирок этиб, 1 гол киритган.

Арсен Венгер (131 ўйин – 27 гол)
Ўйнаган жамоалари: «Мюлуз» (39-7), «Перро Вобан» (80-20), «Страсбур» (12-0)

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгернинг футболчилик фаолияти узоқ ҳам, омадли ҳам бўлмади. У Франциянинг 3 та жамоаси сафида ҳаракат қилди. «Страсбург»да эса футболчи сифатида келажагини кўра олмаган Арсен мураббийликка ўтиб кетишни маъқул кўрган ва бу ҳаётидаги энг мухим қарорлардан бири бўлди.

Давид Мойес (535 ўйин – 46 гол)
Ўйнаган жамоалари: «Селтик» (24-0), «Кембридж Ю» (79-1), «Бристол Сити» (83-6), «Шрюбери Таум» (96-11), «Дамфермлин» (105-13), «Гамилтон» (5-0), «Престон» (143-15)

Фергюссоннинг ўхшамай қолган вориси Мойес ҳам бинойидек тўп сурган. У Британиянинг 7 та жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи амплуасида тўп сурган Девид «Данфермлин» ва «Престон» жамоаларида 100 тадан ортиқ учрашувларда майдонга тушган. Умумий голлари сони эса 46 тани ташкил қилади.

Карло Анчелотти (468 ўйин – 42 гол) 

Ўйнаган жамоалари: «Парма» (55-13), «Рома» (227-17), «Милан» (160-11), Италия т.ж (26-1) 
«Бавария»нинг айни пайтдаги устози Анчелотти футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган. Карло фаолиятини «Парма»да бошлайди. Бу клубдаги ажойиб ўйинларидан сўнг «Рома» таркибига ўтиб кетади. Римликлар сафидаги ажойиб ўйинларидан кейин, фаолиятининг энг эсда қоларли дамларини ўтказган «Милан»га йўл олади. «Россонерилар» билан Анчелотти Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучади. Шунингдек у Италия терма жамоаси таркибида 468 та учрашув ўтказиб, 1 та голга муаллифлик ҳам қилган.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар