Шуманай чегара постида муддатли харбий хизматни ўтаётган 5 нафар йигитлар ўртасида танлов ўтказилди

Шуманай тумани Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги ва Ватан химоячилари куни байрами муносабати билан 12 январь куни «Ўзбекистон - мустакил Ватанимиз, миллий армиямиз, фахру ғуруримиз» мавзусида  таниқли шоирлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, халқ артистлари, маданият ходимлари, билан учрашув ўтказилди. Бу хақда  Шуманай тумани Хотин-қизлар қўмитаси қўмитаси бош мутахассиси  Ш.Якупова KRuz.uz сайтига хабар берди.

Тадбирни Б.Янгибаев очди ва йиғилганларни  байрам билан қутлади. Мазкур тадбирга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Гулпаршын Сырымбетова, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Бибираба Ўтепбергенова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Райхан Сапарова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси шоира Гулистан Даўлетова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Базаргул Каримова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Замира Алиева, «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши, «Махалла» ҳайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси,Фуқаролар йиғинлари раислари ва маслахатчилари қатнашди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида 9202 1-сон Шуманай чегара постида муддатли харбий хизматни ўтаётган 5 нафар йигитлар ўртасида «Темурийлар ворислари» танлови ўтказилди.

Танлов сўнгида йигитлар “Энг жасур аскар”  “Энг иқтидорли аскар” “Энг мард аскар” “Энг эпчил аскар” “Энг намунали аскар” номинациялари бўйича туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари билан тақдирланди. Шунингдек мазкур тадбирда умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзларининг “Мен ҳам Ватан ҳимоячиси бўламан” мавзусида расмлар чизиб, аскар йигитларга совға қилди. Кеча сўнгида  концерт дастури қўйиб берилди.

Бўлимлар