"Қангли Қайрулла" фермер хўжалиги раҳбари Адлия вазирлиги ишонч телефонига мурожаат қилиб, "Халқабад Мамиғи" АЖдан деярли 1 миллион сўмлик пения ўндириб олди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ишонч телефони"га шартномавий муносабатларга оид 6 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 6 таси кўриб чиқилиб, шундан 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 4 таси қаноатлантирилди. Бу ҳақда "Тинишлиқ сақшиси" хабар бермоқда.

Мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича Нукус тумани "Саманбай" ОФЙда жойлашган "Қангли Қайрулла" фермер хўжалиги раҳбари К.Келановнинг "Халқабад Мамиғи" АЖдан 2015 йили топширилган 42 тонна пахта ҳомашёсининг 90 фозилик пул маблағи кечиктириб тўлаб берилганлиги учун пения ўндириб беришни сўраган мурожаати келиб тушди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҚР Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларини назорат қилиши бўлими томонидан "Қанли Қайрулла" фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб 990 минг 332 сўм пеня ўндириш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг электрон порталига 2016 йил 28 феврал куни даъво аризаси киритилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар