"Тошкент-Қўнғирот" поездида проводник "кўмир қимматлагани учун" деб йўловчилардан минг сўмдан пул йиғаётгани танқид қилинди

Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчиси Хурлиман Нуржанова "Тошкент-Қўнғирот" поездида проводник "кўмир қимматлагани учун" деб йўловчилардан минг сўмдан пул йиғаётгани танқид оситига олди. У шахсий саҳифасига ўз фикрларини қуйидагича изҳор қилди.

"Кимга қандай бироқ бу менинг шахсий фикрим: Тошкент-Қўнғирот поездида келаётгандим. Нукусда қолишим керак. Ҳамма йўловчилар жойлашиб бўлгандан кейин проводник 1000 сўмдан пул йиғиб беришни сўради. Кичкина вақтимда (ҳозир поездларда унчалик ўхшамайди) поездга минганимда лўлилар пул сўраб келишарди.

Проводникдан "пулни нима учун йиғаяпсиз", деб сўрасам "кўмир қимматлаб кетди", деган "ўйлантириб ташлайдиган" жавоб олдим. Ёнимдаги одамлар "яхши тинч ўтирайлик", айримлари эса минг сўм қаерда қолмайди деб сўраган пулини бера бошлашди.

Мени 1000 сўм эмас одамларни чипта олиб миниб, яна яхши деб "кўмир"га деб пул йиғаётгани қизиқтирди. "Ака мен тўламайман", деган жавобни айтгандим, аччиғи келган давлат темир йўл соҳасидаги "проводник" "пул бермасанг чой ҳам ичмайсан, қайнатилган сувдан фойдаланмайсан", деди.

"Кўмир баҳоси қимматлаганига боғлиқ ҳар бир йўловчидан чиптадан ташқари 1000 сўмдан йиғилсин шуни тўламаган йўловчига қайнатилган сув берилмасин деган қарор ёки ҳужжатингизни кўрсатинг", дегандим, индамади.

Аста паст овозда "яхши тўламай қўяқолинг бироқ бошқаларни йўлдан урманг", деди.

Хуллас, мен одамларни йўлдан уряпманми ёки ўзлари ўйлаб топган "кўмир"лари учун пул йиғаётган "ақилли проводник"ларми?

Яна шуни айтиб ўтиш жоиз, айрим замондошларимизнинг ўзлари ҳам айбдор. Чунки шундай "кўмир халталар" учун пул тўлаб "тинч ўтирайлик", дейишади.

Тўғри оддий пул бўлиши мумкин, бироқ айрим инсонларнинг асоссиз "ақиллиларни" пул йиғишга одатлантириши яхши оқибатларга олиб келмайди. Мен маслаҳат бермоқчи эмасман, фақат ўз ҳуқуқларингизни билганда бундай "проводник"ларнинг одатлари камаярмиди деб ўйладим", дея фикрларини якунлаган Хурлиман Нуржанова.

Бўлимлар