Йигитали Мамаджанов, Раъно Ярашева, Карим Мирҳодиев ва қорақалпоқ актёрлари иштирокида "Коктейл" филми суратга олинди

Қорақалпоғистонлик ёш режиссёр Куаниш Реймбаев ўзининг "Коктейл" номли дебют филмини суратга олди.

Мазкур картинада ўзбек ва қорақалпоқ актёрлари жам бўлишган.

Филмда таниқли актёрлар Йигитали Мамаджанов, Рано Ярашева, Асқар Ҳикматов, Азат Бекмуратов, Карим Мирҳодиев ва Лиза Халқназаровалар рол ижро этишган.

Филм продюссери Жамшид Орзиқулов, постановкачи режиссёри Куаниш Реймбаев, режиссёр ассистенти Отабек Ёқубов.

20 августдан 20 сентябргача бўлган вақт оралиғида суратга олинган картина сценарийсини Боязид Жумаев ёзган.

Филм режиссёри Куаниш Реймбаев журналист Фурқат Юсуповга маълум қилишича, айни пайтда филмнинг монтаж ва дубляж ишлари давом этмоқда.

Картина премераси тез кунда Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Филминг кейинги тафсилотларини KRuz.uz сайтида бериб борамиз.


 

Бўлимлар