Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Бибисанем Темирханованинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизматига таяниб daryo.uz хабар бермоқда.

Марказий сайлов комиссияси 2-Тўрткўл сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Бибисанем Темирханованинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумот учун, Б.Темирханова Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди раиси этиб тайинланди.




 

Бўлимлар