Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 (Фурқат Юсупов блоги)

2017 йилда бир қатор ҳамюртларимиз Осиё қитъаси жамоаларига ўтиб кетишди. Шу боис биз сизнинг эътиборингизга Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар ўнлигини тақдим этамиз.

Гусейнов "Андижон" билан Ўзбекистон Биринчи лигасида ўйнашдан кўра Таиланднинг "Чаинат Хонбилл" клуби сафида Таиланд Биринчи лигасида ўйнашни афзал билди. Ўтган мавсумда ушбу жамоа қуйи лигага тушиб кетган эди. Жавлон Таиланд чемпионатида тўп сурадиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Футболчи франциялик Флоран Синама Паньол, бразилиялик Рейс, Ренан Силва, Уэсли Алекс ва япониялик Казуто Кушида каби легионерлар билан биргаликда "Чаинат Хонбилл" шарафини ҳимоя қилади.

Тошкентнинг "Обод" жамоаси ҳужумчиси Азизов фаолиятини Қирғизистон чемпионатида давом эттиришни маъқул кўрди. Алишер "Дордой" билан бир йиллик шартномага имзо чекди. "Пахтакор" таркибидаги ўйинлари билан танилган 26 ёшли ҳужумчи Олий лигада умумий ҳисобда 6 та гол урган.

Акбаров 2016 йилни "Андижон" таркибида ўтказиб 24 та учрашувда майдонга тушди. Андижонликларнинг Олий лигадан тушиб кетганидан сўнг, жамоа етакчилари ўзларига янги клуб қидира бошлашди. Футболчи янги мавсумни Малайзия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Ўтган мавсумда чемпионатда 5-ўринни эгаллаган "Куала Лумпур" клуби Бобур билан бир йиллик шартнома имзолади. 27 ёшли футболчи Малайзияда ўзини қай даражада кўрсата олишини вақт кўрсатади.

Тожиевларнинг кенжаси 1 йиллик танаффусдан сўнг яна Малайзия чемпионатига қайтишга қарор қилди. Фарход 2016 йилнинг биринчи даврасини "Олмалиқ" сафида ўтказиб, кейинчалик эркин агентга айланганди. Тожиев 2015 йилда ҳам ушбу жамоа сафида тўп сурган эди. Ўшанда ҳужумчи жамоа либосида 13 ўйинда 14 та голни ўз номига ёздириб қўйган.


Ўтган мавсумда "Фелда Юнайтед" билан Малайзия вице-чемпиони бўлган Тўраев янги мавсумни Малайзиянинг бошқа бир жамоаси “Теренггану” сафида давом эттирадиган бўлди. Лутфулла жамоаси билан қанча вақтга шартнома имзолагани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

2016 йилда Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган Шоаҳмедов янги йилни Қатарда бошлайдиган бўлди. Санжар "Ал-Сайлия" билан 1,5 йиллик келишувга имзо чеккан. Ушбу жамоа чемпионатда ортда қолган 16 турдан сўнг 11-ўринни эгаллаб турибди.

Ўтган йили "Насаф"да тўп сурган Мусаев декабр ойининг охирида Япония чемпионатига йўл олди. Шу тариқа, Фозил Японияда тўп сурадиган илк ўзбек футболчисига айланди. Ярим ҳимоячи янги жамоаси билан "2+1" кўринишидаги шартномага имзо чекди. "Жубило Ивата" тўрт карра Япония чемпиони бўлган жамоа ҳисобланади. Мусаев учун бу Осиёдаги учинчи клубидир. У бундан олдин Қатарнинг "Ал-Мауйдар" ва Эроннинг "Сепахон" жамоаларида ҳам ўйнаган эди.

2016 йили Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган Абдухолиқов "Локомотив" билан келгуси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишдан кўра, Қатарнинг ўртамиёна жамоасида ўйнашни афзал билди. Ҳужумчи "Ал Сайлия" билан 1,5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди.Темурхўжа учун бу иккинчи хорижий жамоа ҳисобланади. Бунгача футболчи Хорватиянинг "Хайдук Сплит" клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

"Локо"нинг яна бир етакчиси Жепаров ҳам янги мавсумни бошқа жамоада бошлайдиган бўлди. 35 ёшли ярим ҳимоячи Эроннинг "Истиқлол" жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Бу вақт мобайнида Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси 500 минг доллар маош олади. Жепаров бунгача хорижнинг 4 та жамоасида ўйнаган эди. Булар “Сеул” (Жанубий Корея) 2010—2011, “Аш-Шабаб” (Саудия) 2011—2013, “Сеонгнам” (Жанубий Корея) 2013—2014, “Улсан Хюндаи” (Жанубий Корея) 2015.

Аҳмедов Россияни Хитойга алмаштиришни лозим топди. Чин юртининг "Шанхай СИПГ" жамоаси "Краснодар"дан 29 ёшли ярим ҳимоячини 7 млн евро эвазига сотиб олди. Аҳмедовнинг янги жамоасини португалиялик машҳур мутахассис Андре Виллаш Боаш бошқаради. Одил жаҳон тан олган юлдузлар Халк, Оскар ва Рикарду Карвалю билан бир жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар