Еркин Қуттибаев: “Ҳаётда қўрқадиган нарсаларим бор”

Нукус ФМ радиосида “5х5” лойиҳаси меҳмони бўлган 5 карра жаҳон чемпиони Еркин Қуттибаев эшиттириш бошловчилари Фурқат ва Шахзаданинг 5 та блиц-саволига жавоб қайтариб ўтди. 

1. Еркин ака биламизки, сиз жуда кўп хорижий давлатларда бўлгансиз. У ерлардан жуда кўп совғалар олиб келган бўлсангиз керак. Айтингчи сиз кўпроқ нималардан коллекция йиғасиз? (Фурқат)
- Ҳар бир инсон хорижга борганида, эсдалик учун бирор нарса олиб келишга ҳаракат қилади. Мен турли хил сувенерлар олиб келаман ва уларни йиғиб бораман. 

2. Сиз кўпроқ қайси хонандаларнинг қўшиқларини севиб тинглайсиз? (Шахзада)
- Др. Албанинг қўшиқларини севиб тинглайман. 

3. Биз сизни рингда қўрқмас инсон сифатида биламиз. Еркин Қуттибаев ҳаётда нимадан қўрқади. (Фурқат)
- Ҳаётда кутилмаган ходисалардан қўрқаман. Лекин бундай вазиятларда ўзимни йўқотиб қўймасликка ҳаракат қиламан. 

4. Сизга ёқадиган бешта спортчи? (Шахзада)
- Ростини айтишим керак, мен Ўзбекистонда туғилганим учун ўзимизнинг спортчилардан кўпроқ фахрланаман. Олимпиада чемпионлари Артур Таймазов, Муҳаммадқодир Абдуллаев, икки карра жаҳон чемпиони Ўткир Ҳайдаров, шунингдек Баҳодир Султонов, Абдулла Тангриевларни таъкидлаб ўтган бўлар эдим. 

5. “Танк”, “Курорт”, “Ури”. Сизга қайси бири кўпроқ ёқади. (Фурқат)
- “Танк” филми менга кўпроқ ёқади. 

Фурқат Юсупов, Шахзада Базарбаева

Бўлимлар