2017 йилда кичик бизнес ва якка тадбиркорлик субьектларига тижорат банклари қанча кредит ажратишади? Қанча битирувчи ишга жойлаштирилади? Батафсил

2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида кичик бизнес ва якка тадбиркорлик субьектларига тижорат банклари томонидан 681,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни йўналтириш белгиланиб, бу кўрсаткич 2016 йилгига қараганда 30 фозига кўп эканини англатади. Бу ҳақда ҚАА хабар бермоқда.

Шунингдек, дастурнинг амалга ошишида халқ таълими муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Яъни 29 минг 331 битирувчини ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 13 минг 286 фуқаронинг иш билан таъминланиши, шунингдек Республика саноат соҳасида 217 лойиҳа амалга оширилиб, 4 минг 488 янги иш ўрини очилиши, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳисобидан 2 минг 886 фуқаронинг бандлиги таъминланишини ва қишлоқ хўжалиги соҳасида нечта иш ўрни яратилиши ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Бўлимлар