Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори тадбиркорлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Э.Таджиев Нукусда тадбиркорлар билан учрашди. Тадбирда прокуратура органларининг маъсул ходимлари, Савдо-саноат палатаси, хизмат кўрсатиш ташкилотларининг бошлиқлари, тадбиркорлик субьектлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланишича, 2016 йил давомида республика прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субьектларига 6 марта ноқоқнуний равишда текширув ўтказилганлиги, 89 ҳолатда уларнинг ишлари ноқонуний аралашув ҳолатлари аниқланиб, тегишли прокурорлик назорат ҳужжатлари қўлланилган.

Республикамизда ҳаракат қилаётган 12 минг 944 кичик бизнес субьектининг 818 таси ёки 6,3 фоизи ўз фаолиятини тўхтатган эди. Прокуратура органларининг амалий ёрдами билан ўтган йил давомида 110 субьектнинг иши қайта тикланиб, шунинг натижасида 128 янги иш ўрни очилди. Ҳозирги вақтда ҳаракатсиз турган 708 кичик бизнес субьектининг ишини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Содиқов сўзга чиқиб, халқни микрокредит билан таминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкиллаштириш бўйича бу йилги амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларга тўхталиб ўтди.

Учрашувда бир қатор тадбиркорлар ўзларининг ишларида учраётган айрим муаммоларни билдирди ва уларнинг ечимлари бўйича тегишли мутахассислардан жавоб олишди.

Бўлимлар