Темур Досжанов Алишер Алламбергенов билан яна бир дуэт ижро этди, хонанда яқинда Нукусда концерт бермоқчи

2016 йил қорақалпоқ эстрадасида ёрқин кашфиёт бўлган хонанда Темур Досжанов янги йилда ҳам тинимсиз меҳнат қилишда давом этмоқда. Хонанда яқинда яна бир янги қўшиғини мухлислар ҳукмига ҳавола қилмоқчи эканини маълум қилди.

"Алишер Алламбергенов билан дуэт бўлиб айтган "Қадирле" номли қўшиғимиз деярли тайёр. Тез орада мухлисларимизга ҳавола этамиз", - дейди хонанда.

"Яна бир янгилик, яқин кунларда Нукус шаҳрида "Шимбай" гуруҳининг концертини ташкиллаштирмоқчимиз, кейинчалик насиб қилса, туманларга чиқиб ҳам концерт бериш ниятимиз бор", - дея ижоддаги яна бир янгилик ҳақида фикр билдирди санаткор.

Шунингдек Темур Досжанов армони ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: "Ўзимнинг бир армоним, мусиқага ихтисослаштирилган ўқув ўринларининг бирида ўқиб, қорақалпоқ эстрада санъати жанрининг ривожланишига ҳисса қўшсам дейман"

Бўлимлар