Инстаграмда энг кўп обуначига эга қорақалпоғистонлик санъаткорлар ТОП-10

Қорақалпоқ эстрадаси вакиллари ҳам инстаграмда анча фаолликни оширишди.

Журналист Фурқат Юсупов инстаграм ижтимоий тармоғида энг кўп обуначига эга қорақалпоқ эстрадаси вакиллари ўнлигини тузиб чиқди.

Демак қуйида ана шу ТОП-10 лик билан танишишингиз мумкин.

10. Тимур Карашаев - 259 обуначи
9. Шахсанем Абдижамилова - 272 обуначи
8. Арепбай Алланиязов - 299 обуначи
7. Исатай Алдабергенов - 380 обуначи
6. Саламат Аяпов - 615 обуначи
5. Бегис Темирбаев - 888 обуначи
4. Аллан Алланазаров - 1017 обуначи
3. Махсет Ўтемуратов - 3154 обуначи
2. DJ Миран - 4216 обуначи
1. Даник - 10,2 минг обуначи

Рейтингни Данияр Исмаилов (Даник) бошқариб бормоқда. Бироқ хонанданинг обуначиларига назар солсак, унинг деярли ярмини сохта аккаунтлар ташкил этганига гувоҳ бўлдик. Зеро, 10 кун олдин хонанданинг обуначилари сони 6,5 мингга яқин эди. Шундай бўлсада, Даник инстаграмда энг фаол қорақалпоғистонлик хонанда эканлигини алоҳида таъкдилаб ўтиш жоиз.

Бўлимлар