Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, мавжуд ижтимоий иқтисодий вазият билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон республикасига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Кун.Уз сайти хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаларини 2017-2021 йилларда ривожлантиришга доир янги давлат дастури қабул қилинади.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон маъмурий маркази Нукус шаҳрида ободонлаштириш ишлари жадаллаштирилади. Хусусан, жаҳон андозалари асосида замонавий тиббиёт маркази ташкил қилинади. Уни Мустақиллик байрамига фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Нукуснинг йирик кўчаларидан бири Ерназар Олакўз кўчасида тўлиқ бунёдкорлик ва қайта қурилиш ишлари ўтказилади. Ижодкорлар боғида, темир йўл вокзали кошидаги хиёбонда Ўзбекистон қаҳрамони Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади

Қорақалпоғистоннинг шимолий ва чекка ҳудудларидаги мактабларни иситиш тизимини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, сув билан таъминлаш вазифалари мукаммал адо этиш вазифаси шахсан Бош вазир ўринбосари А.Раматов зиммасига юкланди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг:

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Бўлимлар