Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифининг иккинчи куни Нукус шаҳрида қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи участкасига ташриф буюрди. Ушбу заводда йилига 8 минг тонна полиэтилен труба, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Замонавий технология билан жиҳозланадиган корхонада юздан ортиқ иш ўрни яратилади.

Президентимиз мазкур корхона билан ёнма-ён барпо этиладиган энергия тармоғи маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган завод лойиҳаси билан ҳам танишди. Бу ерда Япония, Швейцария, Италия каби мамлакатларда тайёрланган технологиялар асосида замонавий трансформаторлар, фотоэлектростанция деталлари, автоматик электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ушбу завод мамлакатимиз иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга, бу ерда тайёрланадиган маҳсулотлар импорт ўрнини тўлдириб, экспортга йўналтирилади.

Корхоналарни мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги байрамига фойдаланишга топшириш лозимлиги, бу халқимизга муносиб байрам туҳфаси бўлиши алоҳида таъкидланди.

Президентимиз мазкур заводлар қурилиши бошланиши билан танишди. Пудратчи ва қурувчилар билан суҳбатлашиб, ушбу масъулиятли ишда уларга куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилади.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар