Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган Нукус темир йўл вокзалини бориб кўрди. Бу ерда йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, хизмат турларини кўпайтириш ва хизмат кўрсатиш маданиятини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаби қурилиш участкасига ташриф буюрди. Мактаб лойиҳасини такомиллаштириш, хусусан, бино олдида майдон барпо этиш ва бу ерда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони И.Юсупов ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берди. Мактаб базасида кичик босмахона ташкил этиб, турли адабиётларни таржима қилиб, чоп этиш лозимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар