Шавкат Мирзиёев Шуманайга нега кўп келиши сабабини айтди

Шуманай тумани Қорақалпоғистоннинг энг олис туманларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудга ташрифи чоғида ушбу туманда бўлиб, уни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича олиб борилаётган жараёнлар билан танишди. Президентимиз иштирокида кичик бизнес субъектлари вакиллари, фермерлар билан бўлиб ўтган мулоқотда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш мавзуси давом эттирилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

"Қорақалпоғистоннинг ҳамма туманларига кўп келаману, лекин Шуманайга кўпроқ келганим - ҳақиқат. Нега десангиз, Шуманай марказимиздан узоқроқ, шароити ҳам оғирроқ. Тизим ва режаларимиз натижасида мана Шуманайда ҳам ўзгаришлар бўляпти, ҳақиқатда сезиляпти. Агар эртанги кунимизни тасаввур қиламиз десак, Шўманайда ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватласак, туманимизда ҳамма соҳалар бўйича ўзгаришлар бўлади. Нега десангиз, тадбиркор ҳам ўзини боқади, ҳам халқни боқади, ҳам давлатга мададкор бўлади.

Мен "Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади", деб бежиз айтмадим. Нима учун халқ қабулхоналарини йўлга қўйдик? Одамлар билан мулоқот қилиш учун. Нима учун халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилдик? Чунки агар биз халқ билан мулоқот қилмасак, уларнинг манфаатини била олмаймиз.

Сизлар - келажагимиз заминисизлар. Бу бировга ёқадими, ёқмайдими, болаларингиз, дўстларингиздан сиқиб, пулларингизни қўйиб, ҳам ўзларингиз, ҳам тумандаги одамларга ишчи ўринлар яратганингизнинг ўзи - улуғ иш. Прокурорлар, ички ишлар ходимлари, солиқчилар - булар ҳаммаси сизларга хизмат қилади. Сизларнинг йўлингиздаги тўсиқларни йўқ қилсак, буни кўриб ёшларимиз ҳам сизларга эргашади.

Тадбиркор одам тадбиркор бўлмаган одамга нисбатан яхши яшайди. Сизлар дунёда нималар рўй бераётганига бефарқ одам эмассизлар, шунинг учун натижага эришяпсизлар. Шу муносабат билан ҳаммангизга раҳмат демоқчиман. Келажакка ишониб-инониб, орқага қарамай, ишлашингиз керак - мана шундай вақт келди.

Шуманай туманида Худо хоҳласа, 2-3 йилда кескин ўзгариш бўлади. Бугунги эришган марра эртага марра эмас. Катта-катта марраларни кўзлаш керак, катта лойиҳалар устида ишлаш керак. Сиз тадбиркорлар бирлашиб, ўзингизнинг Шуманай тумани тақдирига бефарқ бўлмасдан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсангиз - ана шунда натижа бўлади. Ҳаммангизга мана шундай астойидил ишга киришганингиз учун миннатдорчилик билдириб, оилавий тинчлик, сихат-саломатлик, нимаики ниятларингиз бўлса, барчаси амалга ошишини тилайман", - дея ўз сўзларига якун ясади давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

“Шавкат ака, қўлни ташланг”: қувноқ қорақалпоқ халқи Мирзиёев билан (Видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди” (+ видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди” (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлидаги ҳақиқий аҳвол жуда ёмон эканини танқид қилди (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида шифокорларга нима деди? >>>

Шавкат Мирзиёев Шуманайга нега кўп келиши сабабини айтди >>>

Қорақалпогистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтиради >>>

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилади >>>

Шавкат Мирзиёев: "Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирларини амалга ошириш учун 2017 йилда жами харажат 56,8 миллиард сўмни ташкил этади" >>>

Қорақалпоғистонда 50 минг киши иш билан таъминланади >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида тадбиркорларга муҳим кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар