Шавкат Мирзиёев Хўжайлида шифокорларга нима деди?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Хўжайли туманидан бошлади. Давлатимиз раҳбари аввало Хўжайли туманининг марказий шифохонасида бўлди. Бу ерда 10га яқин бўлимларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Президентимиз шифохонанинг ҳар бир бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Шифокорлар ва мутахассислар билан бўлиб ўтган мулоқотда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев асосий эътиборини одамлар учун шароитлар яратиш, малакали кадрларни тайёрлаш, бундай биноларни қуришда ҳар бир жиҳатга эътиборни қаратиш, иситиш ва совутиш тизимларини замонавийлаштириш, тиббий хизмат кўрсатишни сифат жиҳатидан юксалтириш каби муҳим йўналишларга қаратди. Мамлакатимиз президенти ижтимоий объектлар бунёд этиш ҳақида фикр билдирар экан, бундай биноларни қуришга алоҳида ёндашув талаб этилишини таъкидлади, дея хабар бермоқда Кун.уз

"Энг катта масала - 2017 йилнинг охирига бориб, Қорақалпоғистонни қандай кадрлар билан таъминлаб беришимиз мумкин? Бизнинг мақсадимиз Хўжайли тумани аҳолисини даволаш эмас - у ўз йўлига - балки профилактика қилиш. Тиббиётга қарашли ҳамма врачлик пунктлари бўладими, бошқа бўладими - ҳаммаси туман тиббиётида бирлашиши керак, мақсад бир бўлиши керак".

Беморлардан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш, дардини енгиллатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Мамлакатимиз раҳбари шифохонада даволанаётган беморлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг ҳол-аҳволини суриштирди. Тиббий хизмат, дори-дармонлар билан таъминлаш, бу ердаги шарт-шароитлар билан қизиқди, беморларнинг тезроқ соғайиб кетишига тилак билдирди. Тумандаги "Қорақалпоғистон" номли қишлоқ врачлик пунктида бўлиб ўтган мулоқотда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш мавзуси давом эттирилди.

"Шифокорлик хизматини адолатли бажарсак, бу давлат билан халқнинг ўртасида энг мустаҳкам кўприк бўлади. Нима учун муҳтарам Президентимиз қишлоқ врачлик пунктларини ташкил қилганлар? Профилактика учун. Биз энг катта мақсад - касалликнинг олдини олишни таъминлай олмаяпмиз", - деди Ш.Мирзиёев.

Шундан сўнг президентимиз "Мурувват" аёллар интернатига бориб, ушбу муассаса фаолияти билан танишди.

"Маълумки, ижтимоий ҳимоя мамлакатамизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Жумладан, ногиронлар ва ёлғиз кимсаларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шароит яратиб бериш бўйича кўп иш қилинмоқда, лекин шунга қарамасдан, баъзи жойлардаги мутасадди шахсларнинг масъулиятсизлиги туфайли бу борада жиддий хато ва нуқсонларга йўл қўйилаётганлиги ғоят ачинарлидир. Минг афсуски, шу мурувват уйи мисолида шундай ҳолларга дуч келиб турибмиз", - деди давлатимиз раҳбари ва мавжуд аҳволни тубдан ўзгартириш учун зарур кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

“Шавкат ака, қўлни ташланг”: қувноқ қорақалпоқ халқи Мирзиёев билан (Видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди” (+ видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди” (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлидаги ҳақиқий аҳвол жуда ёмон эканини танқид қилди (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида шифокорларга нима деди? >>>

Шавкат Мирзиёев Шуманайга нега кўп келиши сабабини айтди >>>

Қорақалпогистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтиради >>>

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилади >>>

Шавкат Мирзиёев: "Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирларини амалга ошириш учун 2017 йилда жами харажат 56,8 миллиард сўмни ташкил этади" >>>

Қорақалпоғистонда 50 минг киши иш билан таъминланади >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида тадбиркорларга муҳим кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар