Шавкат Мирзиёев Хўжайлидаги ҳақиқий аҳвол жуда ёмон эканини танқид қилди (+ видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди ва халқ вакиллари билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, раҳбар мутасаддилар билан учрашув ўтказди. Уларда қатор муҳим масалалар кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги шифохоналар, мурувват уйини кўздан кечирди. Шунингдек, ушбу ҳудудда жойлашган 69-мактабда бўлди. Унинг атрофи, синф хоналари, спорт зали, умуман, мактаб фаолияти билан боғлиқ барча жиҳатлар Президент эътиборидан четда қолмади. Мактаб таълимини ривожлантиришга оид кўплаб таклифлар ўртага ташланди. Давлат раҳбари мактабдаги шароитларни эътироф этиш билан бирга кўзга ташланаётган айрим камчиликларни танқидий баҳолаб, уларни зудлик билан бартараф этиш бўйича ўз фикрларини билдирди. Иситиш тизими, қорақалпоқ тилидаги китобларнинг камлигига эътибор қаратилди, дея хабар беради Кун.уз

"Биз бугун ҳақиқий аҳволни ўргандик. Ҳақиқий аҳвол жуда ёмон десак, бу секин айтилган гап бўлади. Ҳозирги шароит талабга мутлақо жавоб бермайди. Мен ҳозиргача ўзимга келолмаяпман: мурувват уйига бордик - у ердаги вазият ва бу ердаги раҳбарларнинг баландпарвоз гаплари одамни ўйлантиради, албатта.

Мен ҳар доим айтаман - мозорларга, мурувват уйларига қарайлик, қанча-қанча пуллар бердик, қанча эътибор қилдик, лекин минг афсус, шу мурувват уйи мисолида билсак бўладики, ҳали ижро органи раҳбарларининг энг каттасидан кичигигача оёғи ердан узилгани ва пастга тушмагани - ҳақиқат. Иноятов шу ердами? Ҳоким-ку майли - кўзи кўрмай, оёғи ердан узилган, бугун ишдан олинди, сиз-чи? Ҳар сафар айтаман - пастга тушинглар, пастга тушинглар... ҳамма учиб юрибди-ку! Бу ердаги вазирингиз ким? Сиз қачондан бери ишлаяпсиз? Нимага аҳвол бундай, айтинг-чи? Қанча-қанча пуллар берилди, тарқатиб юборсангиз, битта дарахт экмасангиз, мактабни атрофини обод қилмасангиз, совуқ бўлса, хоналарни ичига кириб бўлмаса, маънавият бўлмаса... Минг афсус, пулларни сизга ўхшаган ижро органи раҳбарлари талон-тарож қилган десак, тўғри бўлади. Ота-она қандай қилиб сизга фарзандини ишонади? Хўжайли энг катта туман бўлса... Вазирингизни нима қилиб ушлаб ўтирибсиз? Ўзингиз, муовинларингиз Тошкентда нима қилиб ишлаб ўтирибсиз?

Мактаб, боғча - энг катта заминимиз. Ҳали олийгоҳни кўрамиз. Баъзи вазирларимизга дам олиш кунлари юриш ёқмас, лекин вазир ва вазир ўринбосари кичик лавозим эмас! Ўзбекистоннинг эртанги кунини ким ўйлайди? Абдуҳакимов, аввал бу сизга қарашли эди, мана қандай "мерос" қолдиргансиз! Умуман бугунги аҳвол: на бир яхши йўл кўрдим, на бир яхши иморат кўрдим, на бир болалар боғчаси кўрдим... Фақат бир нарса қувонтирди - одамларда умид бор, ишонч бор", - деди давлатимиз раҳбари.

 

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

“Шавкат ака, қўлни ташланг”: қувноқ қорақалпоқ халқи Мирзиёев билан (Видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди” (+ видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди” (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлидаги ҳақиқий аҳвол жуда ёмон эканини танқид қилди (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида шифокорларга нима деди? >>>

Шавкат Мирзиёев Шуманайга нега кўп келиши сабабини айтди >>>

Қорақалпогистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтиради >>>

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилади >>>

Шавкат Мирзиёев: "Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирларини амалга ошириш учун 2017 йилда жами харажат 56,8 миллиард сўмни ташкил этади" >>>

Қорақалпоғистонда 50 минг киши иш билан таъминланади >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида тадбиркорларга муҳим кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар