Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди” (+ видео)

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида халқ вакиллари ва фаоллар билан учрашди. Учрашувда бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

"Мана, қишлоқ врачлик пунктини кўрдик. Адҳам Илҳомович, ўзи қишлоқ врачлик пунктининг муддаоси нима? Патронаж. Мен сизга айтган энг катта фожиа - малакали шифокор йўқ! Ҳамма ерда - керак жойдаям, кераксиз жойдаям кафель. Тошкентдаги лойиҳа Қорақалпоғистонда ўтмайди. Қаердаги пластик қиммат-қиммат ойналарни олиб келиб қўйгансизлар, у қишда - совуқ, ёзда - иссиқ.

Қорақалпоғистонни севган, унинг эртанги кунига ишонган одам йўқми? Мактабларни иссиқ қилсак, шифохоналарни иссиқ қилсак... Шифохонани аҳволини қаранг... Қорақалпоғистон фақат Нукус билан кўз-кўз қилиш эмас-ку! Одамлар сифатли дорилар, сифатли тиббий хизматларни кутмоқда.

Талабчанлик йўқ, назорат йўқ, Мусо Тажетдинович. 10 кун ичида объезд бўйича йиғилиш ўтказасиз. Шунча жойларга кирдик, қиммат-қиммат техникалар қор тагида ётибди. Қандай қишлоқ хўжалиги бўлади бунақада? Ўша ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди. Тайёргина иккита "Кисловодск" турибди, мен ҳам жуда пастда юрган одамман, у "Кисловодск" - бахт, устини ёпиб қўйиб, "класс" техникани олиб кирсин, жаноб Рўзиқулов! Бу сизга ҳам тааллуқли. Қуруқ сўз билан иш битмайди. Нимага қарамагансиз, Улуғбек Убайдуллаевич? "Қорақалпоғистонга бориб келдим, у қилдим-бу қилдим" деб мақтанасиз-ку! Шундай давлат техникаси ташқарида туриши хиёнат эмасми? Ҳали уларнинг кредити тўланмаган, Мусо Тожиевич. У банкнинг кредити, давлатнинг кредити турибди...

Саломатлик, баркамол авлод деймиз - ичимлик суви бўлмаса, қанақа баркамол авлод? Бугун шуни таъкидлаб айтаманки, Қорақалпоғистонда белгиланган режалар ортиғи билан бажарилиши шарт!", - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

“Шавкат ака, қўлни ташланг”: қувноқ қорақалпоқ халқи Мирзиёев билан (Видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди” (+ видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди” (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлидаги ҳақиқий аҳвол жуда ёмон эканини танқид қилди (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида шифокорларга нима деди? >>>

Шавкат Мирзиёев Шуманайга нега кўп келиши сабабини айтди >>>

Қорақалпогистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтиради >>>

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилади >>>

Шавкат Мирзиёев: "Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирларини амалга ошириш учун 2017 йилда жами харажат 56,8 миллиард сўмни ташкил этади" >>>

Қорақалпоғистонда 50 минг киши иш билан таъминланади >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида тадбиркорларга муҳим кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар