Президент қорақалпоғистонлик ва хоразмлик тадбиркорларни бир қатор солиқлардан озод қилувчи қарорни келаси ҳафтада имзоламоқчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди ва халқ вакиллари билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, раҳбар мутасаддилар билан учрашув ўтказди. Уларда қатор муҳим масалалар кўтарилди.

Президентимиз Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тадбиркорлари учун бир қатор солиқлардан воз кечиладиган қарор имзоланишини айтди.

"Биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида рўйҳатдан ўтиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига қўйиш орқали тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган фармацевтика, электротехника ва пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун улар 5 йил муддатда мол-мулк, ер, ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктура солқилари ҳамда Республика йўл жамғармаси мажбурий тўловлардан озод этиладиган қарор чиқарамиз. Бу Қорақалпоғистонни тадбиркорлари учун жуда катта мадад бўлади.

Иккинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳудудида рўйҳатдан ўтган корхоналар, ўзи ишлаб чиқилган маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарга экспортдан тушган маблағнинг 50 фоизини мажбурий сотишидан озод қилинади.

Бу жуда катта имконият. Биз Давлатдан жуда катта маблағни олиб, шу тадбиркорга беряпмиз. Биз худо хоҳласа 5-6 йил ўргатиб олайлик, кейин тадбиркор ўзи беради. Тадбиркор ўзи халқни боқиб олса бўлди бизга. Биз пулни нима учун йиғамиз банкка?

Учинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳудудида рўйҳатдан ўтган корхона ўз маҳсулотларини экспорт қилиш учун темирйўл ва юк ташувчи корхоналар орқали Давлат чегарасигача ташиш йўли учун Республика ичида таърифлар асосида тўловларни амалга ошириш. Мана буям қанча имконият. 70 фозига арзонлашади!

Шунинг учун, Рустам Содиқович сизга топшириқ мана шу 3 та қарорга келаси ҳафта қўл қўйилиши керак", - дейди Давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

Шавкат Мирзиёев: "Мени ҳеч ким алдолмайди" >>>

Президент қорақалпоғистонлик ва хоразмлик тадбиркорларни бир қатор солиқлардан озод қилувчи қарорни келаси ҳафтада имзоламоқчи >>>

Рустам Азимов: "Қорақалпоғистонда икки йилда Давлат дастуридаги лойиҳалар учун банклар томонидан 1 триллион сўм кредит ажратилади" >>>

Президент Хўжайли тумани ҳокимини ишдан олди >>>

“Шавкат ака, қўлни ташланг”: қувноқ қорақалпоқ халқи Мирзиёев билан (Видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди” (+ видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди” (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлидаги ҳақиқий аҳвол жуда ёмон эканини танқид қилди (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида шифокорларга нима деди? >>>

Шавкат Мирзиёев Шуманайга нега кўп келиши сабабини айтди >>>

Қорақалпогистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтиради >>>

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилади >>>

Шавкат Мирзиёев: "Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирларини амалга ошириш учун 2017 йилда жами харажат 56,8 миллиард сўмни ташкил этади" >>>

Қорақалпоғистонда 50 минг киши иш билан таъминланади >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида тадбиркорларга муҳим кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар