Темур Досжанов олдинроқ нима учун санъатни тарк этгани ҳақида айтди

Алишер Алламбергенов билан биргаликда ижро этган "Басқаша" номли қўшиғи орқали мухлислар Темур Досжановни қайтадан кашф қилишди. 35 ёшли хонанда санъатга энди кириб келгани йўқ. У бундан олдин ҳам бир нечта қўшиқлар айтган эди.

Хонанда "Қарақалпақстан жаслари" нашрига берган интервюсида олдин санъатни нима учун тарк этгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар хил турмуш ташвишлари, қолаверса отам Хўжамурат, кейичалик туғишган акам Асқарнинг дунёдан ўтиши мени хонандаликдан бироз узоқлаштирди, лекин қачонлардир бу соҳага яна қайтишимни сезарь эдим", - дейди хонанда.

Олдинроқ Темур Досжанов Алишер Алламбергенов билан яна бир дуэт ижро этгани, хонанда яқинда Нукусда концерт бермоқчи эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Бўлимлар