Мирзиёев: «Ўзстандарт» раҳбарлари пора олиб имзо чекаверган (+ видео)

2017 йил 19-20 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Давлат раҳбари мазкур сафари  доирасида республика халқ вакиллари ва фаоллари билан учрашди. Унда қатор долзарб масалалар ва муаммолар муҳокама қилинди, ошкора фикр алмашилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

Мажлис чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекс раҳбарларининг ушбу минтақа бўйича ахбороти тингланди, уларга зарур топшириқлар берилди. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розукулов (“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари) сўзга чиқиб, Қорақалпоғистон республикасидаги ўзига тегишли соҳалар бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд камчилик хусусида сўз юритди. 

“Авваламбор, биринчиси, сифатсиз маҳсулот ва ускуналарнинг бозорга чиққани стандартлаштириш соҳасига тегишли бўлади ва агентликнинг ҳудуддаги лабораторияси бугунги замонавий талабга умуман жавоб бермаслиги маълум бўлди”, - деган Розукулов.

Шу ўринда, Давлатимиз раҳбари “Ўзстандарт” агентлигининг жойлардаги раҳбарлари хусусида очиқ ва танқидий фикрларини билдирди.

“Стандартнинг вилоятда ўтирган ҳар бир раҳбари магазинчи у, биласизми, улар солиқчи ва бошқалардан ҳам ёмонроқ, қўл қўйиб, пора олаверган. Бирорта стандартга мос бўлмаса ҳам қўл қўяверган, бу ҳаёт тарзи бўлиб қолган. Сиз эса, Улуғбек Убайдуллаевич, бу соҳани бир ёки икки йилгина бошқараётганингиз йўқ, шундай эмасми?”, - деган Шавкат Мирзиёев. 

Розукулов, ўз ҳисоботида давом этиб, маиший техникалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммони телевизорлар мисолида тушунтириб, улар 500-600 км узоқликда чиқарилиши, бу эса маҳсулотнинг таннархи ошишига олиб келишини таъкидлади. 

Шунга кўра, “19,2 млрд сўм сармоя киритиб, телевизорлар йиғиш йўлга қўйилса, 300 иш ўрни бўлади ва 82,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, сотиш имконини беради”, - деган Бош вазир ўринбосари. 

Шундан сўнг, Розукулов машина трактор парклари хусусида сўз юритди. 

“Республикада жами 174 МТП (машина-трактор парки) ва 155 агротехсервис бор. Биз бу борада, уларни оптималлаштириш ва ихчамлаштириш бўйича чоралар кўряпмиз. Мос келмайдиган биноларда турганларини тугатиб, барча шароитлари бўлган янги паркларни ташкил этаяпмиз”, - деган Бош вазир ўринбосари.

Давлат раҳбари бу хусусда ҳам ўзининг танқидий фикрларини билдирди. 

“Биз борганимизда ҳаво ҳарорати -5-6 даража бўлди, пайвандлаш ишларини олиб бораяпти. Уни сифати қандай бўлади? Нима учун бу ишлаяпти, десак, бугун биринчи марта ош қилиб бергандик, шунга ишга келди, дейишди. Бу нимадан далолат? Тизим йўқ, Улуғбек Убайдуллаевич! Номига, ҳамма нарса, қарсак, қарсак, қарсак...Бу қарсак билан қаёққа борамиз?”, - деб таъкидлаган Президент. 

Мирзиёев, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Қангликўл туманини 4 йил мобайнида тўлиқ чорвачилик билан шуғулланадиган туманга айлантириш хусусида кўрсатма берганини ёдга олди ва инсон манфаатдор бўлмас экан, ишламаслигига урғу берди. 

“Одам даромад қилмаса ишламайди, 15 центнерлик пахтадан қачон даромад бўлади, ҳеч қачон бўлмайди, иккинчидан, охирги ўн йилда режа бажарилмаяпти, 50 фоизга ҳам бажарилмаяпти, кимга керак бунақа тирикчилик?”, - деди куюнчаклик билан Давлат раҳбари. 

Шу билан бирга, Мирзиёевга кўра, ҳозирги кундаги энг катта масала, нима экиш ва унинг бозорини топишдир. 

“Умуман, қизилмия бўйича мен бугун топшириқ бердим, плантация қилиш керак, албатта, қийин нарса, лекин ҳаётимиз шу билан боғлиқ, ҳозир бутун дунёда шунга талаб бор, нимани кутиб ўтирамиз, Қорақалпоғистонда, Худога минг марта шукр, 65 минг гектар захира ери турибди. Бу шу республиканинг келажакдаги бойлиги, керак бўлса”, - деган Шавкат Мирзиёев. 


 

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда: қуйидаги манбаларда ўқинг

Шавкат Мирзиёев: "Мени ҳеч ким алдолмайди" >>>

Президент қорақалпоғистонлик ва хоразмлик тадбиркорларни бир қатор солиқлардан озод қилувчи қарорни келаси ҳафтада имзоламоқчи >>>

Рустам Азимов: "Қорақалпоғистонда икки йилда Давлат дастуридаги лойиҳалар учун банклар томонидан 1 триллион сўм кредит ажратилади" >>>

Президент Хўжайли тумани ҳокимини ишдан олди >>>

“Шавкат ака, қўлни ташланг”: қувноқ қорақалпоқ халқи Мирзиёев билан (Видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди” (+ видео) >>>

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди” (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлидаги ҳақиқий аҳвол жуда ёмон эканини танқид қилди (+ видео) >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида шифокорларга нима деди? >>>

Шавкат Мирзиёев Шуманайга нега кўп келиши сабабини айтди >>>

Қорақалпогистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини ошириш ҳамда санитария ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга жами 331,4 миллиард сўм йўналтиради >>>

Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилади >>>

Шавкат Мирзиёев: "Оролбўйи аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирларини амалга ошириш учун 2017 йилда жами харажат 56,8 миллиард сўмни ташкил этади" >>>

Қорақалпоғистонда 50 минг киши иш билан таъминланади >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида тадбиркорларга муҳим кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Хўжайлида марказий шифохона, “Мурувват” аёллар интернати, мактаб, қишлоқ врачлик пункти ва Агросаноат маркази қурилаётган участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев Қанликўлда пахта майдонини қисқартириб, чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди >>>

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши бошланиши билан танишди >>>

Президент Нукусда қорақалпоғистонлик фаоллар билан учрашди >>>

Президентимиз Шуманайда мусиқа мактабига ташриф буюрди >>>

Нукусда Ибрайим Юсупов бюсти ўрнатилади >>>

Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади >>>

Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш маркази ишга туширилади, чет эллик олимлар олиб келинади ва участка профилактика инспекторларига "Матиз" берилади >>>

Нукусда 6 та бош вазир ўринбосари Республика фаоллари билан учрашди >>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ҳар бир хонадонда 100 тадан товуқ боқилишини назорат қилишни Рустам Азимовга топширди >>>

Шавкат Мирзиёев Нукусда қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи қурилиши билан танишди >>>

Президент Нукус темир йўл вокзали ва мактаб қурилиш участкасига ташриф буюрди >>>

Шавкат Мирзиёев ТПТИнинг Нукус филиали ва Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонасини бориб кўрди >>>

Президент Нукусдаги масжидда нуронийлар билан суҳбатлашди >>>

Бўлимлар