Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси (Фурқат Юсупов блоги)

Марио Балоттелли анча иқтидорили футболчи. Бироқ у ана шу иқтидорини тўп тепиш орқали эмас, бир-биридан қзииқарли ва кутилмаган иқтибослар келтириш орқали янада ривожлантирмоқда. Қуйида Супер Марионинг ана шундай фикрлар жамланмаси билан танишишингиз мумкин.

- "Мен ёмон йигит эмасман, шунчаки уятчанман"

- "Манчинининг айтишича, баъзан юзимга мушт туширгиси келаркан. Афсуски, у бундай қила олмайди. Мен тай-бокс билан шуғулланаман»

- "Нега гол урсам уни нишонламайман? Чунки футбол - менинг ишим. Масалан, поч­тачи ҳар гал мактубни манзилга етказганида хурсандчиликдан қарсак чалиб, ўйин-кулгуга берилмайди-ку"

- "Бир сафар полициячилар тинтув чоғида орқа чўнтагимдан 5 минг фунт топиб олишди. Улар нима сабабдан шунча пулни кўтариб юрганимни сўрашганида биргина жавоб билан кифояланганман: "Чунки бойваччаман".

- "Мен билан шахсан таниш бўлмаганларнинг аксарияти мени аҳмоқ деб ўйлашади"

- "Сильвио Берлусконининг айтишича, италиялик энг маҳоратли ўйинчи - Антонио Кассано экан. У ё алдаяпти ёки Балотеллининг борлигидан бехабар"

- "Жаҳонда мендан яхши ўйнайдиган фақат биргина футболчи бор. Бу - Месси. Бошқалар кейинги ўринларни эгаллаб туришибди"

- "Ишқибозлар шуни билишсинки, гарчи юзимда табассум кўринмасада, қалбим доимо кулиб туради

- "Барселона"га ўтиш? Мен қизлар билан ўйнамайман"

Бўлимлар