Қорақалпоғистондаги маданий марказларининг фаоллари Президент томонидан мукофотланишди

Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ҳукм сураётган ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини асраш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»
Базарбаева Нуркул Алимбаевна
– Навоий вилояти Конимех тумани қорақалпоқ миллий маданий маркази фаоли, Конимех туманидаги «Жас тулек» ансамбли бадиий раҳбари

«Дўстлик» ордени билан
Абаев Аразмухаммет Аллабаевич
– Қорақалпоғистон Республикаси туркман миллий маданий маркази фаоли, Тўрткўл тумани «Мекан» газетаси бош муҳаррири

«Шуҳрат» медали билан
Миронец Ольга Артемовна
– Нукус шаҳридаги «Славутич» украин миллий маданий маркази раиси, Қорақалпоғистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати маркази лаборатория мудири


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2017 йил 24 январь
Манба: Uza.uz

Бўлимлар