Саламат Қутибоев Ўзбекистон чемпиони билан икки йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси янги мавсум ҳозирликларини давом эттирмоқда. Шу ўринда, “Локомотив” ўз сафини маҳоратли ижрочилар билан тўлдиришда ҳам давом этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қишки трансферлар ойнаси оралиғида “Локо” аллақачон бир неча нафар футболчилар билан шартнома тузишга улгурди. Бугундан эътиборан эса “Локомотив” сафида тўп сурадиган тажрибали ярим ҳимоячилар сони яна бир нафарга кўпайди. Илгари “Бухоро” клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Саламат Қутибоев “Локомотив” аъзосига айланди. Ўзаро келишувга кўра томонлар 2 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекишди.

Бўлимлар