Бирга расмга тушмайдиган Наргиза ва Мурат. Қорақалпоқ эстрадасидаги янги дуэт

Қорақалпоқ эстрадасида янги дуэт пайдо бўлмоқда.

Наргиза Абдигаппарова ва Мурат Сулейманов бир йилдан буён биргаликда дуэт ижро этиб келмоқда. Ҳозирга қадар жуфтлик биргаликда 6 та қўшиқни омма эътиборига ҳавола этган.

Хонанда Наргиза Абдигаппарова журналист Фурқат Юсупов билан бўлган суҳбатда дуэт айтиш фикри Муратдан чиққан фикр эканини таъкидлади. Баҳор фаслида улар илк клипини чиқариш ниятида.

Ҳозирча ушбу жуфтлик биргаликда қўшиқ айтишмоқчи. Балки кейинчалик улар алоҳида ижод қилишлари мумкин.

Уларнинг қўшиқлари матнини турли хил шоирлар ёзган бўлишига қарамай, мусиқасини фақат бир инсон Бахадир Отежанов ёзади.

Ушбу дуэтга оид батафсил маълумотларни кейинроқ яна эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қизиқ факт: Ушбу жуфтлик деярли бирор маротаба ҳам биргаликда расмга тушишмаган экан. Шу боис ҳам расмда Наргизанинг битта ўзи турибди.

Мазкур жуфтликнинг қўшиқларини Telegram'да "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олишингиз мумкин.

KRuz.uz сайтини Telegram'да кузатиб боринг

Бўлимлар