Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача (Фурқат Юсупов блоги)

Матбуот анжуманларида ёки журналистлар билан суҳбатларда ўзининг аччиқ, қизиқарли, истеҳзоли фикрлари билан ажралиб турувчи футболчи ва мураббийлар талайгина. Биз «тили билан югурадиганлар» ТОП-5 талигини сизнинг ҳукмнигизга ҳавола қиламиз.

Тили билан югурадиганлар
5. Златан Ибрагимович
Златан ҳар тарафлама иқтидорли футболчи ҳисобланади. Ажойиб дриблинглари, бир-биридан чиройли голлари ва аччиқ гаплари уни бошқалардан ажратиб туради. Ибрагимович кўпинча ўзини мақташни ҳуш кўради. У ўзини Месси ва Роналдудан кам деб ҳисобламайди ва буни бир нечта интервюларида ҳам таъкидлаб ўтган. Ибракадабра «Барселона»дан кетганидан сўнг жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Хосеп Гуардиолага бир неча бор «тош» отиб кўрди. Сўнгги пайтлари швед ҳужумчиси деярли ҳар ҳафтада битта чиқиш қилмоқда.

Тили билан югурадиганлар
4. Марио Балотелли
«СуперМарио» ҳам «тили» билан югуришни хуш кўрадиганлар тоифасидан. Балотелли бир неча бор қизиқарли иборалари билан мухлислар ёдида қолган. Унинг айниқса «Барселона»да ўйнамаслиги ҳақидаги фикри, мухлисларнинг кўплаб бахс-мунозараларига сабаб бўлган. Италян ҳужумчиси футболда ҳали бирор бир ишни қотириб ташламаган бўлса ҳам, тилга эрк бериш баробараида унча-мунчадан қолишмайди.

Тили билан югурадиганлар
3. Диего Марадона
Марадона кўпинча Пеле билан гап талашади. Нима учун? Албатта футбол қироли кимлиги учун. Бир сафар Диего руҳий касалликлар шифоханаисга тушиб қолгани ҳақида шундай деган эди: «У ерда ўзларини Робинзон Крузо, деб ҳисоблайдиган кишилар ташриф буюришади. Мен Марадонаман десам, улар барибир ишонишмади». Марадонадан бундай қизиқарли иқтибослар эшитиш мухлислар учун одат бўлиб қолган.

Тили билан югурадиганлар

2. Винни Жонс
- «Энг тез четлатиш? Менимча, пастки олтинчи тишим милки пилла бўлганда жағим шишиб кетганда тиш уздирганим бўлса керак. Дарвоқе, бу карерамдаги мен рози бўлган ягоона четлатиш бўлди». Ҳозирда машҳур актёрга айланган собиқ футболчи ғалати иқтибослари билан бошқа ҳамкасбларидан ажралиб туради. Винни Жонс жуда қўпол футболчи сифатида мухлислар ёдида қолган.

Тили билан югурадиганлар
1. Жозе Моуриньо
Моуриньонинг иқтибослари кимлар учундир афаризмга айланиб улгурмоқда. Жозе доимо нимани ўйласа, ўшани тилига чиқаради. У вақтида ҳаттоки ўзи билан бирга ишлаган Ибрагимович ва Роналдуни ҳам истеҳзоли тарзда танқид қилган эди. Спеcиал оне Арсен Венгерга гап отишни ҳуш кўради. Моурнинг деярли ҳар бир матбуот анжуманида айтган сўзлари газеталарнинг муқоваси учун яхшигина мавзу сифатида хизмат қилади.

Фурқат Юсупов

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар