Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида очиқ эшиклар куни ўтказилади

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг маҳаллий ташкилотларида "Ишонч телефон"лари ҳаракат қилаётганини "Еркин Қарақалпақстан" нашри орқали маълум қилди.

Шу йили ҳар ойнинг кейинги жума куни соат 15.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг мажлислар залида кичик бизнес ва якка тадбиркорлар иштирокида очиқ эшиклар куни ўтказилади.

Бу суҳбатга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7-февралдаги ПҚ-1475-сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида”ги Қарори талаби ва мақсади бўйича, шунингдек, кичик бизнес ва якка тадбиркорлик субектларида тадбиркорлик ҳолатини амалга ошириш учун қўшимча енгилликлар ва тадбиркорларнинг солиқ ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларини енгиллаштириш, кичик корхоналар учун расмийлаштиришнинг ортиқча тартиб функтсияларини камайтириш масалалари бўйича саволларга жавоблар ва тушнчалар берилади.

Газетада Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг "ишонч телефони" келтирилмаган. Вазирлик расмий сайтида "ишонч телефони" сифатида + 998 61 222-50-50 рақами келтирилган.

Бўлимлар