Қорақалпоқ давлат университетида Биринчи Президентимизнинг таваллуд айёми нишонланди

26 январ куни университетимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни – 30 январ санасига бағишланган «Мустақиллигимизнинг асосини солувчиси» атамасида тантанали кеча бўлиб ўтди. Кечага профессор-ўқитувчилар, барча магистрантлар ва иқтидорли талаба ёшлар иштирок этдилар. Бу ҳақда Университет расмий сайти хабар бермоқда.

Кечани университет ректори М.Жуманов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди. Кеча давомида Биринчи Президентимизнинг давлатимизнинг таракқиётида белгилаб берган асосий принциплари, йўналишлари тўғрисида кенг турда маърузалар қилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва унинг муносиб мерасхори» атамасида, «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Шарап Уснатдинов, «Кеча ким эдик, бугин ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллаймиз?» атамасида Республика маънавий-маърифий маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Шарапатдин Аяповларнинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, университетимизнинг профессор-ўқитувчиларидан Б.Абдикамалов, Г.Утемуратова, А.Кудияровлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Маърузачилар мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, мустақилликнинг асосини яратувчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов буюк сиёсатчи, Ватанимизнинг тараққиёти, юртимиз тинчлиги, халқимиз паровонлигига катта ҳисса кўшган шахс сифатида халқимиз қалбида, элимиз тарихида мангу сақланиб қоладиганлиги тўғрисида кенг турда сўз этдилар.

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар