2016 йилда ЎзЛиДеП орқали хотин-қизлар 422 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишди

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини янада ошириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга эътибор янада кучайтирилмоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу мақсадда партия томонидан йўлга қўйилган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Фермер аёллар”, “Ишбилармон аёл” каби лойиҳаларга жалб этиш борасида ўтган йилда ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Ушбу рақамларга эътибор берайлик: бўлим томонидан ташкил этилган юзга яқин тадбирда 5 мингдан ортиқ хотин-қиз иштирок этиб, тегишли саволларга жавоблар олди, айримлари тез кунда тадбиркорлигини йўлга қўйди. Бундай натижага гувоҳ бўлганлар партия сафига киришга иштиёқи борлигини билдиришди. Буни қарангки, бугун мазкур ҳудудда партияга аъзо хотин-қизларнинг сони 6301 нафарга етиб, уларнинг 203 нафари бошланғич ташкилотимиз раҳбари ҳисобланади.

Айниқса, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” давлат дас­турини ижро этиш ва партиянинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Кенгаш томонидан йигирма марта бепул тиббий кўрик ташкил этилгани уларнинг саломатлиги биз учун ҳамиша муҳимлигига ишорадир. Шунингдек, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси ҳам ишбилармон ва фермер аёллар ўртасида оммалашиб улгурди. Ўтган йилда танловнинг Қорақалпоғистон Рес­публикаси босқичида туман ва шаҳарлардан ғолиб бўлган қирқдан зиёд хотин-қизларимиз ўз бизнес режаси билан иштирок этган бўлса, шундан 20 нафари банклардан жами 422 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлди.

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар