Қорақалпоғистонда 16 мингдан ортиқ хўжаликнинг газ таъминоти яхшиланади

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесида ўтган йилги камчиликлар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Ғуломжон Ибрагимов, комплексга қарашли маҳкама, корхона, ташкилот раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

2016-2017 йилларнинг кузги-қишки мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича режа ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич модернизациялаш, ижтимоий обьектлар билан якка турар жойларни газ таъминотини яхшилаш мақсадида узунлиги 16,1 километр газ тармоғини реконструкциялаш, 5,1 километрини таъмирлаш режалаштирилган. Натижада 16 минг 129 хўжаликнинг газ таъминоти яхшиланади.

Мавсумга тайёргарлик ишларини сифатли олиб бориш, нохуш холатларни тез бартараф этиш учун 6 та Дамас, 5 та LABO, 33 та мототоллер сотиб олинди ва улар бугунги кунда хизмат кўрсатмоқда.

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар