Кегайлида фермер "Ишонч телефони"га мурожаат қилиб "Қорақалпоқ дон махсулотлари" АЖдан товон ундириб олди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг шартнома-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимида (8361) 223-34-00 ишонч телефони ташкиллаштирилган.

Ушбу "ишонч телефони"га Кегайли тумани "Ақтуба" ОФЙда жойлашган Оринбай жайлави" фермер хўжалиги раиси С.Ерназаровнинг "Қорақалпоқ дон махсулотлари" ОЖ томонидан 2015 йил зуроатидан етказиб берилган машоқли дон (шоли) маҳсулоти учун пул тўлаб берилмаганлиги учун товон ўндириб беришини сўраб қилган мурожаати вазирлик ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда "Хожели ҳақийқати" нашри.

Мурожаат бўйича аниқланган ҳолатлар бўйича 2016 йил 4 феврал куни "Оринбай жайлави" фермер хўжалиги фойдасига 26 миллион 658 минг 863 сўм асосий қарз ва 533 минг 177 сўм товон, жами 27 миллион 192 минг 40 сўм ўндириш ҳақида суда даъво келтирилди.

ҚР Хўжалик судининг 01.03.2016 йилги 23-1608/1556 сонли ечим қарори билан даво талаби тўлиқ қаноатлантирилди ва суд томонидан 27 миллион 192 минг 40 сўм ўндирилиши белгиланди.

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар