2016 йилда Қанликўл ва Тахтакўпирда халқ истеъмоли маҳсулотлари Республика кўрсаткичидан 2 баробар кам бўлди

2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари ҳақидаги маслалар бўйича Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи тақдим этилди.

Ҳисобот даврида аҳолининг жон бошига халқ истеъмоли маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми Қанликўлда 362 минг ва Тахтакўпирда 380 минг сўмни ташкил қилиб, республика кўрсаткичидан 2 баробар кам бўлган.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа кўрсаткичлари Нукус туманида 13 фоизга, Элликқалъада 7 фоизга, Тахтакўпир туманида 5 фоизга кам бажарилган.

Тайёр маҳсулотни ва қадоқловчи жиҳозларни локализациялаш дастурида 37 лойиҳа бўйича таклиф киритилгани билан бирорта ҳам лойиҳа якунига етказилмаган.

Шунингдек, йирик ишлаб чиқариш потенциалига эга бўлган Тўрткўл, Беруний ва Чимбой туманларида бу дастур бўйича бирорта ҳам лойиҳа киритилмаган.

Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қарздорлигининг катта қисми Беруний, Амударё, Тўрткўл, Қораўзак ва Хўжайлига тўғри келади >>>

2016 йилда Қанликўл ва Чимбойда наъмунавий уй-жойларнинг атрофидаги йўлларни таъмирлаш тўлиқ якунига етказилмаган >>>

2016 йилда Қанликўл, Хўжайли ва Нукус туманлари тўлиқ субвенциядан чиқарилди >>>

  • Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

    Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар