Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қарздорлигининг катта қисми Беруний, Амударё, Тўрткўл, Қораўзак ва Хўжайлига тўғри келади

2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари ҳақидаги маслалар бўйича Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи тақдим этилди.

Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатувчи 4 корхона олдидаги жами 68 млрд.сўмлик қарздорликнинг 15 фоизи Беруний туманига, 13,7 фоизи Амударё, 13,6 фоизи Тўрткўл, 10,2 фоизи Қораўзак ва 10 фоизи Хўжайли туманларига тўғри келмоқда.

Шунинг билан бирга, йил бошида "Шимолгазтаъминот" унитар корхонасининг 264 млрд.сўмлик дебитор қарздорлиги бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 41 млрд.сўмга ўсишига йўл қўйилган.

Тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган чоралар натижасида кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 57 фоизни ва жами бандлиги таъминланган аҳолининг улуши 74 фозини ташкил этишига қарамасдан, 2016 йили кичик бизнес субьектлари сони Хўжайлида 36 субьектга, Кегайлида 30 субьектга, Чимбойда 26 субьектга камайиб кетган.

2016 йилда Қанликўл ва Чимбойда наъмунавий уй-жойларнинг атрофидаги йўлларни таъмирлаш тўлиқ якунига етказилмаган >>>

2016 йилда Қанликўл ва Тахтакўпирда халқ истеъмоли маҳсулотлари Республика кўрсаткичидан 2 баробар кам бўлди >>>

2016 йилда Қанликўл, Хўжайли ва Нукус туманлари тўлиқ субвенциядан чиқарилди >>>

  • Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

    Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар