Қорақалпоғистон Республикаси "Халқ қабулхонаси" раҳбари тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов бошқариб борди.

Мажлиснинг кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистондаги "Халқ қабулхонаси"га кадр тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси фармойиши билан Хакимбай Аширович Халимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси "Халқ қабулхонаси" раҳбари этиб тайинланди.

Хакимбай Халимов бунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикаси Бош прокурори  лавозимида ишлаган.

  • Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

    Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар