Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлари Чимбойда 10 кун давомида аҳоли билан мулоқот қилишади

Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари шу йилнинг 1-10 феврал кунлари Чимбой туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини ўрганиш мақсадида туманга келиши белгиланган, дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри.

Депутатлар ва сенаторлар туман аҳолиси билан шахсан фикрлашиш учун оилаларга бориши, тумандаги ижроия ҳокимият органлари, прокуратура, ички ишлар бўлими ва бошқа маҳкама ва ташкилотларнинг ишларини комплексли ўрганиб, муҳокама қилиши кутилмоқда.

Бу ўрганиш ва муҳокама натижалари Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашининг сессиясида муҳокама қилинади.

  • Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

    Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар